Жисмоний шахслар учун 50 дан зиёд ўта қиммат "олтин" авторақамлар аукционга қўйилди

Жисмоний шахслар учун 50 дан зиёд ўта қиммат

20 сентябрдан биржа аукционларида автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қўйилиши бошланди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар қилади.

Савдоларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича жисмоний шахслар учун 50 дан зиёд “олтин” авторақамлар ва юридик шахслар учун 25 дан ортиқ лотлар жойлаштирилди. ЎзРТХБ ахборот тизимида рўйхатдан ўтган харидорлар энг кутилаётган (01) C 777 AB, (01) C 700 AB ёки (01) C 001 AB каби авторақамлар бўйича онлайн аукционларда иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, avtoraqam.uzex.uz веб-сайтига буюртмалар стакани, шахсий кабинетда қидириш тизими, истаган лотга обуна бўлиш каби қўшимча функциялар киритилди, кўп бериладиган саволлар бўлими ва берилган таклифлар рўйхати яратилди, ҳамда харидорлар учун аукционда иштирок этиш қўлланмаси жойлаштирилди.

Хабарда қайд этилишича, биринчи тоифали авторақамлар савдолар босқичи – 3% ни ташкил этади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.