Корейслар BMW М4 рақобатчисини ишлаб чиқаради

Корейслар BMW М4 рақобатчисини ишлаб чиқаради

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси немисларнинг BMW М4 моделига жиддий рақиб бўлиши айтилаётган янги купени ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Мазкур автомобиль Hyundai томонидан яқиндагина тақдим этилган олий синфга мансуб Genesis бренди остида ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Car and Driver нашри ўз ахборот манбасига таяниб хабар бермоқда.

Янги модел устида компаниянинг N Performance спорт бўлинмаси BMW`нинг M маркалари бўлинмаси собиқ бош муҳандиси Альберт Бирманн раҳбарлиги остида иш олиб боради. Аввалига корейслар Европа бозорлари учун мўлжалланган олд ғилдираклари илдам Hyundai i30`ни ишлаб чиқишади. Кейин эса BMW M4 рақобатчиси ҳисобланган иккинчи моделни яратишга киришилади.

Янги купе асосида Genesis G70 серияли модел ётади. Унга 3,3 литрли V6 твин-турбомотори ўрнатилиши кутилмоқда. Унинг қуввати BMW M4`даги каби 425 от кучига тенг бўлади. Янги маҳсулот тўғрисида бошқа тафсилотлар эълон қилинганича йўқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!