LADA 2107 Россияда минилган машиналар орасида энг машҳури деб топилди

LADA 2107 Россияда минилган машиналар орасида энг машҳури деб топилди

Ўз даврида трасса қироли номини олган “ноль етти” ҳозиргача машҳурлик шоҳсупасида эканлиги маълум бўлди. “Автостат” агентлиги жорий йилнинг январидан июлигача Россия автобозорини ўрганиб, “иккинчи қўл” машиналар орасида энг кўп сотилгани ВАЗ-2107 эканлигини аниқлади.

Гарчи савдо авжи 5,3 фоизга сусайган бўлса-да, ўтган давр мобайнида 80 мингдан ортиқ “ноль етти” сотилган.

Иккинчи ўринда ҳам ВАЗ русуми — LADA 2109. 75 мингдан ортиқ фуқаро эски “ноль тўққиз”ни харид қилган (-12 фоиз). Рейтингнинг учинчи поғонасида Американинг Ford Focus  автомобили. 73 мингдан зиёдроқ “Фокус” сотилган, ўсиш 2,2 фоиз.

Рўйхатда япон автомобили ҳам бор. Минилган Toyota Corolla 62 мингта сотилганлиги билан тўртинчи ўринда (-2,3 фоиз). Бешинчи ўриндаги LADA Prioraни эса 58 минг фуқаро сотиб олган (+4,7 фоиз).

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#LADA 2107

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"