Lada Vesta занглайдими йўқми?

Lada Vesta занглайдими йўқми?

Lada Online портали мижозлар ўртасида сўровнома ўтказди. Ундан мақсад автомобилнинг антикоррозион ҳимояси сифатини текшириш эди.

Сўнгги йилларда Ladaнинг Vesta ва XRAY каби янги русумларининг ташқи панеллари рух билан қопланмоқда. Ички тарафи рухланмайди, бироқ зангдан асраш учун бошқа моддалар билан ишлов берилади. Қолаверса, Lada Vesta ва XRAYларга янгича турдаги энг ишончли антикор суртилади. АвтоВАЗ кузовнинг барча деталлари 6 йилгача зангламаслигига кафолат беради.

Хўш, Lada Online порталида ўтказилган сўровнома натижаси нима бўлди? Маълум бўлишича, “Веста”чилар унча ҳам рози эмас. Чунки машинанинг пайванд чоклари, осмасининг деталлари ва тутун чиқариш қувурини озроқ занг босган. Экспертлар кузовининг ички қисмлари батафсил текширилганда намлик тўпланувчи жойлар борлигини таъкидлаб, занглашидан хавотир билдирди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"