Lego Porsche 911 GT3 RS нусхасини ясади

Lego Porsche 911 GT3 RS нусхасини ясади

Энди Lego компаниясининг конструктори ёрдамида Porsche 911 GT3 RS суперкарини 1:8 миқёсда йиғиш мумкин. Машинанинг ташқи қиёфаси ғалати нотекис, аммо Лего бўлаклари ўзи шундай бўлгач, нима ҳам дейсиз? Кузов панеллари сип-силлиқ эмаслиги тушунарли. Бироқ ғилдираклари қойиллатиб ишланган, ҳатто, гупчак марказида “RS” логотипигача бор.

Авторусум узунлиги 56, кенглиги 23, бўйи 15 см. Жами 2704 қисмдан иборат. Фақат тўқ сариқ тусда, бошқа ранги йўқ.

Ўйинчоқ машина бирмунча қиммат – 300 доллар. Суперкарни сотиб олишни истаган, бироқ чўнтаги кўтармаган ишқибозлар ўйинчоқ нусхаси билан кифояланиши мумкин :). Чунки асл русум юз минг доллардан зиёд туради.

Porsche 911 GT3 RSнинг Lego версияси июндан бошлаб Германия ва Австрия дўконларига чиқади, икки ой ўтгач бошқа мамлакатлардан ҳам харид қилиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"