“Лишение” қилинган “Права”ни муддатидан олдин олса бўладими?

“Лишение” қилинган “Права”ни муддатидан олдин олса бўладими?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасига асосан Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва наьмунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса ва ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

Мазкур асосга кўра,  иш жойидан ҳулқи яхшилангани ҳақидаги тавсифномани илова қилган ҳолда илтимоснома билан тумандаги жиноят судига мурожаат қилиш лозим.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!