Марказий Осиё, Форс кўрфази ҳамда Уммон денгизи портлари транспорт йўлагини яратиш битими кучга кирди

Марказий Осиё, Форс кўрфази ҳамда Уммон денгизи портлари транспорт йўлагини яратиш битими кучга кирди

2016-йилнинг 23-апрель куни халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Ашхобод Битими кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар тарқатган.

Бу битим 2011-йилнинг 25-апрелида Эрон Ислом Републикаси, Уммон Султонлиги, Туркманистон, Қатар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Битим (Ашхобод Битими) имзоланганди. 2013 йилда Қатар лойиҳадан чиқишга қарор қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 15-октябрдаги қарори билан ушбу битимнинг амалга оширилиши бўйича Меморандумни тасдиқлади.

Ушбу меморандум 2014 йил 6 августда Маскат шаҳрида имзоланган эди.

Ҳужжат Марказий Осиё мамлакатлари ва Форс кўрфази ҳамда Уммон денгизи портлари ўрасидаги товарларни узлуксиз ташишга ва транзит учун ишончли транспорт йўлагини яратишга йўналтирилган.

Битим транспорт харажатларини оптималлаштириш мақсадида юкларни ташиш тезлигини оширишга, шунингдек расмий ҳужжатлар ва тартиб қоидаларни осонлаштириш ва уйғунлаштиришга имкон яратади.

Ушбу Битимнинг тўлиқ матни билан Lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.