Марказий Осиёдаги темир йўлнинг неча фоизи Ўзбекистон ҳудудидан ўтади?

Марказий Осиёдаги темир йўлнинг неча фоизи Ўзбекистон ҳудудидан ўтади?

Жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунлари Тошкентда минтақа транзит салоҳиятини биргаликда ривожлантириш, халқаро транспорт йўлакларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, халқаро ташувлар жараёнидаги турли тўсиқларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, меъёрий-ҳуқуқий база ва тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида ўтказиладиган “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзуидаги халқаро конференциянинг 2-шўъба йиғилишида  “Темир йўл транспортини ривожлантиришнинг халқаро ва минтақавий тенденциялари” мавзуcида сўз юритилади, деб ёзади kun.uz. Унда иштирокчилар эътиборига,

- Жаҳон ва Марказий Осиё темир йўл транспорти инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари;

- Марказий Осиё давлатлари темир йўл тармоқларига ахборот технологиялари, маркетинг ва рақамли транспорт хизматларини жорий этиш;

- Марказий Осиё темир йўл транспорти инфратузилмасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро молия тизимлари иштирокидаги янги лойиҳаларни ишга тушириш;

- Марказий Осиёда янги темир йўл транспорт коридорларини яратиш ва мавжуд коридорларни такомиллаштириш;

- Марказий Осиё темир йўл давлатлари темир йўл компаниялари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликнинг янги форматлари ва усуллари;

- Темир йўл тарифларини тартибга солиш, шу жумладан Ўзбекистоннинг экспорт қилувчи корхоналарига нисбатан;

- Марказий Осиё темир йўл транспорти инфратузилмасидан хорижий давлатларнинг денгиз портларига чиқиш учун фойдаланиш;

- Марказий Осиё темир йўл транспорти коммуникациялари ривожланишининг комплекс муаммолари ва чекловлари масалалари бўйича турли хил давлатлардан келган мутахассисларнинг маърузалари ҳавола қилинади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари темир йўлларининг узунлиги 22 минг километрга тенг. Минтақадаги темир йўлларнинг қарийб 18 фоизи Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. Сўнгги йилларда Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва дўстона муҳит шароитида транспорт лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Бўлажак конференцияда минтақа транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш, уни халқаро транспорт хабига айлантириш, Марказий Осиё орқали ўтадиган халқаро транспорт йўлакларининг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кутилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.