“Машинамни смартфонга алмашаман”

“Машинамни смартфонга алмашаман”

Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳрида яшовчи киши автомобилини смартфонга алмашишни таклиф қилмоқда. Смартфон русуми iPhone 5S бўлиши керак. Ёки 160 минг тенге қабул қилинади.

Автомобиль деганлари 1989 йилда ишлаб чиқарилган ўзимизнинг “Запорожец”. Уни эгаси икки йил аввал харид қилган. Запорожни ўзи таъмирлаган, бир қанча вақт миниб юрган.

Аммо унинг хотини iPhone 5S ишлатгиси келиб қолди. Эр смартфонга пул сарфлагиси келмасдан бекор турган автомобилига алмашишга қарор қилди.

“Запорож”га қизиққан бир нечта харидорлар мурожаат қилишди. Улар орасида эски машиналар коллекционерлари ҳам бор. Сайтимиз ўқувчилари орасида “Запорожец” ишқибозлари бўлса, имкониятни бой бермасликка чақирамиз. 😉

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"