Маст ҳайдовчилар 10 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажралади

Маст ҳайдовчилар 10 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажралади

Украиналик депутатлар сархуш ҳайдовчиларга қаттиқроқ жазо қўллаш таклифини кўриб чиқмоқда. Яқин келажакда уларни отнинг калласидек жарима ва ҳайдовчилик гувоҳномаси билан 10 йилга хайрлашиш кутяпти.

Ҳозирги кунда маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган украиналиклар 3400 гривна жарима тўлайди, келажакда бу сон 40 минг гривнагача (бу тахминан бир ярим минг доллар) кўтарилиши мумкин.

Тўғри, ҳозирги чоралар билан мастлар машина бошқаришининг олдини олиб бўлмаяпти. Ўтган йилда мамлакатда 93 минг ҳолат қайд этилди. Бу ҳар куни 250дан ортиқ сархуш ҳайдовчи қўлга тушганини билдиради.

Сарлавҳадаги таклиф ташаббускорлари бошқа мамлакатлар тажрибасидан ўрнак олишга чақирмоқда. Масалан, Японияда бу қоидабузарлик учун жарима 2,5 млн долларгача етади ва камида 3 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилади.

Айтганча, АҚШнинг штатларидан бирида маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган шахс бир умрга ҳайдовчилик гувоҳномаси билан хайрлашади. Жарима 25 минг доллар. Бу Иллинойс штатидир.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"