Mercedes-AMG Porsche Panamera рақобатчисининг видеосини кўрсатди

Mercedes-AMG Porsche Panamera рақобатчисининг видеосини кўрсатди

Женева автокўргазмасига доир янгиликларни тарқатишни бошлашимизга оз қолмоқда. Хабарда тилга олинган Mercedes-AMG GT Concept тақдимоти ҳам Женевада тез орада ўтказилади.

Автомобилнинг дастлабки расмий сурати кўрсатилганига кўп бўлмади. Янги GT “Порше Панамера”, BMW 6 Series GranCoupe ва Audi A7/RS7 билан беллашиши кутилмоқда.

Қуйидаги 14 сонияли лавҳада Mercedes-AMG GT нишона нусхасига орқани кўрсатувчи камералар ўрнатилгани, радиатор панжараси катталаштирилгани ва нур диодли оптикасини кўриш мумкин.

Норасмий хабарларга кўра GTга 8 цилиндрли, 4 литрли мотор ўрнатилади. Унда олти юз отнинг кучи жам бўлади. Авторусум 2018 йилдан Европада сотила бошлайди.

Энди эса қисқагина видеони томоша қилинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Mercedes-AMG GT

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"