Mercedes ҳайдовчини даволайдиган ва магазинга бориб келадиган автомобиль яратмоқчи

Mercedes ҳайдовчини даволайдиган ва магазинга бориб келадиган автомобиль яратмоқчи

Ўзбекларда “машина — иккинчи хотин” деган учқур гап бор. Оғирингизни енгил қилиши ва тез-тез чиқимга гирифтор этганлиги учун бу гапни ўйлаб топишган бўлса, ажаб эмас 🙂 Аммо немислар яратаётган машинага нисбатан бу афоризмни қўллаш икки маротаба ўринли бўлади. Чунки Mercedes компаниясининг бўлажак автомобили ҳайдовчи саломатлигини кузатади ҳамда ўзи дўконга бориб кела олади.

Ҳайдовчининг тана ҳолати махсус датчиклар воситасида кузатилиб, мониторинг олиб борилади. Машинада автопилот режими ҳам бор. Буйруқ берсангиз, тегишли жойга мустақил бориб-келиши ёки болаларни мактабга элтиб қўйиши мумкин. Автотураргоҳга мустақил тарзда жойланади. Ҳайдовчининг қаршисида ҳозир бўлиши учун биргина буйруқ кифоя.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"