Мерседес, чопқир инсон ва радиобошқарувли машинача пойгасини томоша қилинг
Паркурчи Дэвид Грэм YouTubeдаги каналида радио орқали бошқарилувчи Traxxas номли ўйинчоқ машина ва Mercedes-Benz C-Class купеси билан тўсиқлар оша югуриш мусобақасини уюштиргани видеосини жойлади. (Паркур – шаҳар шароитида тўсиқлар оша маҳорат билан ошиб ўтиш санъатидир. “13-ҳудуд” фильмидаги бош қаҳрамон ижрочиси Давид Белл моҳир паркурчи саналади)
Грэм устма-уст жойлаштирилган контейнерлар оша югурган, Мерседес ҳайдовчиси тор йўлларда бошқарган. Ўйинчоқ машина эса кичик йўлаклардан юрган, у тез-тез ағдарилиб тушганини кўриш мумкин.
Томоша қилинг.