Microsoft ҳайдовчисиз автомобиль яратиш фикридан қайтди

Microsoft ҳайдовчисиз автомобиль яратиш фикридан қайтди

Технологик гигантларнинг бири “Майкрософт” ақлли автомобиль ишлаб чиқариши мумкинлиги хусусида бир неча ой муқаддам хабар тарқалган эди. Бироқ The Wall Street Journal келтирган компания вице-президентининг баёнотида айтилишича “Майкрософт” ниятидан воз кечди.

“Биз ўзимизнинг ҳайдовчисиз автомобилимизни ишлаб чиқармасликка қарор қилдик. Лекин ҳозир ҳам ҳайдовчисиз бошқарув ва транспорт воситасини ҳайдашга ёрдамлашиш бўйича лойиҳалар бизни қизиқтириши шубҳасиз”, деди корпорациянинг топ-менежери ОАВ билан суҳбатда.

Бундан бери компаниянинг янги йўналишларидан бири “ғилдиракли иш жойи”ни ривож топтириш бўлади. Яъни келажак автоси интерьерида “Office 365”га ўхшаш офис пакети қўлланади.

Эслатиб ўтамиз: ҳозирда АҚШнинг технологик дарғалари Google ва Apple ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқаришга енг шимаргандир. Google Chrysler Pacifica гибрид минивенини ҳайдовчисиз ҳолатда синаб кўриш учун танлаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"