Молдовада йўл четидаги хочлар олиб ташланмоқда

Молдовада йўл четидаги хочлар олиб ташланмоқда

Молдоваликлар йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган яқинларига ёдгорлик сифатида ҳалокат содир бўлган жойга хоч ўрнатишади. Молдованлар “кенотаф” деб атайдиган бу белги остига аслида ҳеч ким дафн этилмайди.

Молдовада йўл қирғоғидаги хоч белгиларини олиб ташлаш таклифини қонунчилар эмас, маҳаллий митрополия билдирди. Митрополия уқтиришича, кенг ёйилган бу урф православ черкови қонун-қоидаларига зиддир.

Ҳозирда йўллар четига жами 250 мингдан ортиқ хоч ўрнатилганини черков руҳонийлари ҳисоблаб чиқди. Ҳалок бўлганларнинг яқинлари, нафақат, хоч, балки гулчамбар ва марҳумнинг суратигача ўрнатишади.

Черков ташаббусини маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қувватлади. “Йўл ҳақидаги қонунга мувофиқ кўча четида йўл белгилари ва кўкаламзор ҳудуд бўлиши керак”, дейди маҳаллий посбонлар

Хочларни йўл хизмати олиб ташлайди. Митрополия вакили хочлар чиқиндихонага эмас, кам таъминланган кишилар вафот этса, қабрига ўрнатилишини билдирди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"