Москвада йил охиригача 200та электр зарядлаш станциялари очилади

Москвада йил охиригача 200та электр зарядлаш станциялари очилади

Электромобиллар тобора оммалаша боргани сари уларни қувватлантириш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олмоқда. Сайтимиз Хитойда электромобилларни қувватлаш тармоғи яратилиши ҳақида икки кун аввал хабар берди.

2016 йилнинг охирига қадар Россия пойтахтида 200та электр зарядлаш станциялари очилади. Улардан 55таси 1 майгача ишга туширилади.

Москва мэрининг сўзига кўра, янги станциялар электромобиллар сонини ошириб, экологияни тозалайди. Бундан ташқари, пойтахт маъмурияти электрокарлар учун бепул автотураргоҳлар жорий этиш йўли билан рағбатлантирмоқчи. Яқин кунларда пулли автотураргоҳларда экологик тоза машина учун мўлжалланган махсус жойлар пайдо бўлади.

Биринчи электрли зарядлаш станцияси Кремл районида 2015 йилда очилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"