Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўйилади
Uzbekistan airways 2022 йил 6 февралдан бошлаб Москвага Тошкент, Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларидан қўшимча қатновларни йўлга қўяди.
Тошкент — Москва — Тошкент йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига уч маротаба — якшанба, душанба ва пайшанба кунлари,
Нукус — Москва — Нукус йўналишидаги қатновлар эса якшанба, Урганч — Москва — Урганч пайшанба куни,
Термиз — Москва — Термиз йўналишида парвозлар душанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.