Наманганда антирадар қўллаб бўлмайдиган "ақлли радар"лар ўрнатилади

Наманганда антирадар қўллаб бўлмайдиган

Туркиянинг ÜÇ NOKTA компанияси Наманган вилояти марказида 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳасини амалга оширмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида ўрнатиш ва фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган “ақлли радар системалари”нинг янги авлоди намойиш қилинди.

Унга кўра, лазер тизими билан ишловчи ушбу системага қарши ҳар хил антирадар ускуналари иш бермаслиги, тизимда эса фақатгина жазолаш эмас, балки йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиши билан аҳамиятлидир.

Мавзу:

#радар