Наманганда автомашина газ баллон ўғрилари қўлга тушди

Наманганда автомашина газ баллон ўғрилари қўлга тушди

Наманганда автомашина газ баллон ўғрилари қўлга тушди

2021 йил 29 ноябр куни, Чуст туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйи олдида бўлган Москвич русумли автомашинаси орқа юкхонасида бўлган нархи 6.000.000 сўмлик темир газ баллонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган, бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда

Чуст туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган ва Чуст туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаролар содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 ноябр куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Автомашинангиз юкхонасини очиқ қолдирманг, гарчи у "Москвич" бўлса ҳам

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#GM