Наврўз байрамида Тошкент-Урганч йўналишида авиақатновлар сони оширилади
Наврўз байрами муносабати билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейслар қўяди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Парвозлар қуйидаги жадвал асосидадир:
HY55 Тошкент-Урганч, учиб кетиш — 15:00, қўниш — 17:10.
HY56 Ургенч — Ташкент, учиб кетиш — 17:50, қўниш — 19:50.
Аввалроқ авиакомпаниямиз Самарқандга парвозлар сонини оширган эди. Бундан ташқари Наврўз байрами муносабати билан чипта нархларида чегирмалар жорий этилган.