Nissan спиртга юрадиган машина яратди

Nissan спиртга юрадиган машина яратди

Nissan Motor компанияси дунёда биринчи бўлиб қаттиқ оксидли ёнилғи элементига (SOFC) ишлайдиган автомобилни тақдим қилди. Июн ойида компания тажриба ўтказаётгани тўғрисида маълум қилган, орадан икки ой ўтиб технология синовга тайёр бўлди. Автомобиль тоза этанол ёки сув аралаш спирт истеъмол қилади. Синов ишларини ўтказиш учун Бразилия танлангани бежиз эмас, чунки бу ерда биоэтанол кўп ишлаб чиқарилади.

SOFC элементлари е-Bio Fuel-Cell тизимининг юраги саналади. У спиртни водородга айлатириб сўнг кислород билан бирлаштиради ва электр токи ишлаб чиқаради.

SOFC ячейкалари 5 кВт қувват беради, шунингдек, 24 кВт•соат сиғимли батареяси бор. Батареяни электр тармоғидан зарядлаш мумкин. 30 литр спирт сиғдирадиган бак ва литийли батарея ёрдамида машина 600 кмдан зиёд йўл босади.

Ниссан президенти Карлос Гон спиртли электрокарнинг афзаллиги ҳақида сўзлаётиб “сув аралаштирилган этанол бошқа ёнилғи турларидан хавфсизроқдир”, деди.

Айтиш керакки, Бразилияда этанол (E100) қуйиш шохобчалари анчагина. У бензиндан бир ярим баробар арзон туради. У юз фоизли спирт аталса-да, асли 96,5 фоиз этанол ва 3,5 фоиз сувдан таркиб топган. Чунки спирт жуда гигроскопик модда бўлиб, концентрациясини янада оширишнинг иложи йўқ. Аммо спирт ва сув нисбатининг ўзгариши е-Bio Fuel-Cell тизимига катта таъсир кўрсатмайди. Ниссанчилар ушбу технология 2020 йилдан савдога чиқишини айтмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"