Ноқулай об-ҳаво Тошкентдан Қашқадарёга қатновчи таксиларда йўл ҳақи 120 минг сўмгача кўтарилишига сабаб бўлди

Ноқулай об-ҳаво Тошкентдан Қашқадарёга қатновчи таксиларда йўл ҳақи 120 минг сўмгача кўтарилишига сабаб бўлди

Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиши ва қалин қор ёғиши оқибатида мамлакат бўйлаб автотранспорт қатнови оғирлашди.

«Тошкент — Қашқадарё» йўналишида қатновчи енгил автомобильларда йўл ҳақи бир киши учун 120 минг сўмгача кўтарилиб кетган.

Фойдаланувчилар нафақат вилоятларга қатнайдиган енгил автомобильлар, балки Тошкент шаҳри ичида ҳаракатланаётган таксилар ҳам йўл ҳақини оширганини маълум қилган.

«Кимдир бу ҳолатни қораласа, яна кимдир ҳайдовчиларга ён босмоқда», — деб ёзади «sof.uz».

«Такси киммат эмиш. Мен эрталаб шахсий ишим билан чиқиб келдим, фақат 2—3 тезликда юрса бўлади. Шунда қанча бензин сарф қилинади, қани, биладиганлар айтсин! Бундай ҳавода йўл ҳақи уч баравар қиммат бўлиши табиий ҳол», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.