Норвегия пойтахтида дизелли автомобиллар қатнови қисман тақиқланди

Норвегия пойтахтида дизелли автомобиллар қатнови қисман тақиқланди

Шаҳар кенгашининг қарорига мувофиқ 17 январдан бошлаб Осло марказида дизелли машиналар ҳар куни соат 6:00дан 22:00гача юриши мумкин эмас. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда. Ҳавонинг ифлосланиб кетганлиги туфайли астма ва бошқа нафас йўллари касалликларига чалинган шаҳарликлар ортгани боис ҳукумат бу чорага қўл урган.

Дарвоқе, замонавий двигатель ўрнатилган юк автомобиллари, тез ёрдам машинаси ҳамда дипломатик автомобиллар бундан мустаснодир. Шаҳар кенгаши экологик вазият яхшиланиши биланоқ тақиқ бекор қилинишига ваъда берди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"