Носозликни двигатель товушига қараб аниқловчи тизим яратилди

Носозликни двигатель товушига қараб аниқловчи тизим яратилди

Сарлавҳадаги ихтиро муаллифи чехияликдир. Энг яхши стартаплар танловида Neuron Soundware номли мазкур тизим биринчи ўринга лойиқ топилди, деб ёзмоқда Ihned.cz.

Двигатель одатдагидан бошқача ишлай бошлаганда тажрибали ҳайдовчилар товушига диққат қилади, лекин ҳамма ҳам носозлик нимада эканини аниқлай олмайди. Neuron Soundware эса мотор товушини “тинглаб”, бузуқ жойини аниқлашга қодир.

Ихтиронинг яна бир қизиқ жиҳати фақат автомобиль овозини эмас бошқа овозларни ҳам фарқлай олишидадир. Ундан шамол электростанцияларида ва 3Д принтерларга хизмат кўрсатишда фойдаланса бўлади, қушларнинг товушига қараб турини аниқлай олади.

Neuron Soundware тизимининг ишлаш тартиби батафсил ошкор қилинмади. Skoda ва Daimler сингари йирик авто ишлаб чиқарувчилар ихтирога дарров қизиқиш билдирди. Барчаси режадагидек амалга ошса, лойиҳа муаллифлари компаниясининг савдо айланмаси 10 млн кронгача (369 минг евро) етиши мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"