«Новза» метро бекати яқинида трамвай йўли симларини демонтаж қилиш ишлари бошланди (фото)

«Новза» метро бекати яқинида трамвай йўли симларини демонтаж қилиш ишлари бошланди (фото)

22-апрель, жума куни Тошкент шаҳридаги Муқимий кўчасида, «Новза» метро бекати яқинида трамвай линияси симларини олиб ташлаш тадбирлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи фойдаланувчилари маълум қилди.

1-33-450x600

2-30-450x600

Гуруҳда воқеа жойидан олинган фотосуратлар тақдим этилди. Уларда мутахассислар махсус техника ёрдамида трамвай симларини демонтаж қилаётгани акс этган.

13090414_1715101825435054_1086230109_n-680x510

13081847_1715101828768387_31397278_n-680x510

13081741_1715101822101721_973151453_n-680x510

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 9- ва 13-трамвай йўналишларининг иши 22 апрелдан бутунлай тўхтатилди. 17- ва 8-трамвайлар иши тахминан 1 июнга қадар давом этади.

Манба: Daryo.uz

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.