Автомобил етказиб берилиши яна 2 ойга кечиктирилади

Автомобил етказиб берилиши яна 2 ойга кечиктирилади

Компания автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбурлигини маьлум қилади, деб хабар бермоқда "UzAuto Motors" матбуот хизмати.

Ушбу хабар 2021 йилнинг ноябрь-декабр ойларида автомобили етказиб берилишини кутаётган харидорларга қаратилади.

Бошқача қилиб айтганда, “UzAuto Motors”га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабабли, компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган автомобилларнинг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур.

“UzAuto Motors” ушбу экстремал чорани истеъмолчилар томонидан тўғри тушунилиб қабул қилинишига умид қилмоқда. 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan