Нукусда автобус ва йўналишли таксилар учун жетонлар сотилмоқда

Нукусда автобус ва йўналишли таксилар учун жетонлар сотилмоқда

Жетонлар кутилганидек биринчи эмас, балки учинчи мартдан бошлаб чиқарилди.

Нукус шаҳри Деҳқон бозори автотураргоҳида жетонлар сотуви йўлга қўйилган. Ҳар бир йўловчи пластик карта орқали 20 та жетон олиши мумкин, деб ёзади Kruz.uz. Бир жетон йўл ҳақи 800 сўм миқдорида сотилмоқда.

Йўналишли таксилар учун чиқарилган жетонлар кулранг рангда бўлиб, унинг олд томонида Дамас автомобилининг, орқа тарафида эса Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейининг расми акс эттирилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.