Нью-Йоркка учиш нархи арзонлашди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 3 июнидан 8 сентябригача Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича эконом-класснинг минимал тарифларини камайтирадиган бўлди. Энди бир томонга учиш баҳоси 430 EUR (4 037 924 сўм), бориш-қайтиш —829 EUR (7 788 863 сўм) бўлади.
Бундан ташқари авиакомпаниямиз 3 июндан бошлаб Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри тарифни жорий этади. Натижада Самарқанддан туриб авиачипталарни Тошкент аралашувисиз расмийлаштириш имкони яралади.