ОАВ кейинги авлод BMW X5 тақдимоти вақтини маълум қилди

ОАВ кейинги авлод BMW X5 тақдимоти вақтини маълум қилди

BMW компанияси янги авлод Х5 йўлтанламаслари ишланмасининг якуний босқичига киришди. Autocar нашрининг маълум қилишича, модел 2017 йилда намойиш қилинади. Ҳозирги авлод йўлтанламаси эса 2013 йилда тақдим этилган.

Тахминларга кўра, янги автомобиль сўнгги авлод 7-Series седанларини ишлаб чиқишда қўлланилган Cluster Architecture (CLAR) модул платформаси устига бунёда этилади. Шасси конструкциясида юқори мустаҳкам пўлат, алюмин ва карбондан фойдаланилган бўлиб, унинг умумий вазнини камайтириб, мустаҳкамлигини оширади.

Худди шу шассидан кейинги авлод 3-Series, 5-Series ва 6-Series автомобиллари ҳам фойдаланилади. Шунингдек, сезиларли даражада ўзгартиш киритилиб, такомиллаштириладиган мазкур платформадан дебюти 2019 йилда бўлиб ўтадиган BMW – X7 улкан йўлтанламаслари ҳам бунёд этилади.

Autocar нашри тахминига кўра, кейинги авлод BMW X5 автомобилининг олд ва орқа ғилдираклари ҳам “тортади”. У уч литр ҳажмли олти цилиндрли мотор ва янги V8 твин-турбо двигатель билан таъминланади. Йўлтанламаснинг қимматбаҳо талқинларида ўн икки цилиндрли мотор билан таъминланади.

Йўлтанламасга қуввати 313 от кучига, бураш лаҳзаси эса 450 Нм га тенг мотор ўрнатилади. BMW X5 2015 йил мартида тақдимоти бўлиб ўтган xDrive40e гибрид қувват қурилмаси билан бир марталик захира билан 31 километр йўлни босиб ўта олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!