Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 бензин нархи бир ҳафтада қарийб 5 фоизга арзонлашди

Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 бензин нархи бир ҳафтада қарийб 5 фоизга арзонлашди

Ўзбекистонда 20—26-декабр кунлари Аи-80 автомобил бензинининг нархи сезиларли арзонлашди. Бу ҳақда Республика товар-хомашё биржаси маьлум қилди.

Маьлум қилинишича, ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4,4 минг тоннани ташкил қилган. Сотувнинг умумий ҳажми 21 940 тоннани ташкил этган.

Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 автомобил бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 миллион 151 минг сўмдан 7 миллион 762 минг сўмгача, яьни 4,8 фоизга арзонлашган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида Аи-80 автомобил бензини бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 миллион 914 минг сўмни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрдан буён биржа савдоларида Аи-80 бензинининг нархида тушиш кузатилмоқда. Шу куни савдоларда бензин нархи 9 миллион 365 минг сўмгача тушиб, 15 ноябрга нисбатан 8 фоизга арзонлашган. 18 ноябр куни эса 9 миллион 180 минг 500 сўмга пасайиб, 9 фоизга арзонлашган. 22 ноябр ҳолатига кўра бензин нархи ҳамон тушишда давом этмоқда. Биржа матбуот хизматининг ма’лум қилишича, 15–21 ноябрь кунлари бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129 400 сўмдан 9 168 400 сўмгача, яьни 9,5 фоизга пасайган. 23-ноябр куни Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 бензин нархи бир ҳафтада 15 фоизга арзонлашгани маьлум бўлди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#бензин