Ўзбекистон Чехиядан 42 та янги трамвай харид қилади

Ўзбекистон Чехиядан 42 та янги трамвай харид қилади

Самарқанд Чехия "Прагоимпекс" компанияси билан 42 та замонавий трамвай харид қилишга келишиб олди, деб хабар қилди "Новости Узбекистана" портали.

Шу йил июн ойида Владимир Фалтесик бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уларга Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ярослав Сиро ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонлар "Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирекцияси" давлат корхонаси раҳбари Файзулло Муртазоев билан учрашди. Музокаралар давомида 42 та янги трамвай харид қилиш, Чехиядаги трамвай заводи базаси кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, чех мутахассислари ёрдамида марказий диспетчерлик пункти яратилади, бекатлар эса йўловчиларга трамвайлар ҳаракатланиши жадвали ҳақида маълумот берадиган мониторлар билан жиҳозланади.

Яқин вақтларда трамвайларда бепул Wi-FI ишга туширилади.

Битта янги трамвай нархи бир миллион доллар, режага мувофиқ — маҳаллийлаштириш дастурини 60 фоизга режалаштирилган.

Бугунги кунда Самарқандда икки йўналишда 15 та трамвай хизмат кўрсатмоқда. Яқин вақтда иккита янги трамвай тармоғини қурулиш ишлари бошланади, ушбу тармоқлар кимёгарлар қишлоғи билан шаҳарни боғлайди. Бунинг учун ҳукумат 27 миллиард сўм ажратилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#трамвай

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.