«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Дубайга қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Дубайга қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК жорий йилнинг 19 февралидан 23 мартига қадар Дубайга қўшимча парвозларни йўлга қўймоқда, деб ёзади Kun.uz. Бу йўловчилар эҳтиёжи ошгани билан боғлиқ.

Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча парвозлар душанба ҳамда жума кунлари Boeing 757 лайнерларида амалга оширилади.

Айни дамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Дубайга ҳафтасига уч маротаба парвозларни амалга оширмоқда: чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари.

Ҳаракатланиш жадвали (маҳаллий вақт билан):

Душанба: 

HY 333 Тошкент - 08:20’ Дубай - 10:55’ 
HY 334 Дубай - 12:55’ Тошкент - 17:10’

Жума: 

HY 333 Тошкент - 08:20’ Дубай - 10:55’ 
HY 334 Дубай - 13:00’ Тошкент - 17:15’

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.