Ўзбекистон Hyundai Rotem’ни Тошкент ва Самарқанд ўртасида тезюрар қатновни ташкил этишга жалб қилмоқчи
Ўзбекистон Hyundai Rotem’ни Тошкент ва Самарқанд ўртасида тезюрар қатновни ташкил этишга жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу президентнинг «2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида айтилган, деб ёзади kun.uz.
Лойиҳа 2019 йилга мўлжалланган. Режага кўра, 1 млрд долларга тушади, бундан 50 млн долларни «Ўзбекистон темир йўллари» йўналтиради, қолган 950 млн доллар эса Жанубий Корея компаниясининг тўғридан-тўғри инвестициялари бўлади.
Hyundai Rotem Hyundai Motor Group таркибига киради. 1979 йилда ташкил этилган. Ўшандан бери у тезюрар поездларнинг энг етакчи етказиб берувчилардан бири ҳисобланади, шу жумладан, дизелда ишлайдиганлари ва электровозлар бўйича ҳам.