Ўзбекистон пойтахтида бензин ташувчи автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистон пойтахтида бензин ташувчи автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида 2017 йил октябрь ойидан 4, 8, 10, 12, 20, 25 куб метр ҳажмли бензовозлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Kun.uz сайтининг ёзишича, «Krantas» МЧЖ ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 4,2 млн доллар йўналтиради. Унда йилига 80 донагача шундай турдаги транспорт воситалари ишлаб чиқарилади.

Корхонада, шунингдек, ISUZU F ёки MAN 18/280 шассиси негизида кўча ювадиган универсал транспорт воситаларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. 1,5 млн долларлик лойиҳа 2017 йил сентябрида ишга туширилади. Бу турдаги машиналардан йилига 20 дона етказиб берилади.

Бундан ташқари, бу ерда ISUZU ва MAN шассиси негизида 8 куб метрли автогудронаторлар ҳамда MAN шассиси негизида кислота ташиладиган автоцистерналар ҳам ишлаб чиқилади. 150 минг долларлик лойиҳа 2018 йил сентябрида ишга тушади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.