Ўзбекистон Сингапурга 71 та юк автомобилларини экспорт қилган
Юк автомобиллари экспорти 2020-йил билан солиштирилганда 7 тага ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021-йилда Ўзбекистон 9 та хорижий давлатларга қиймати $13,3 млн га тенг бўлган 786 та юк автомобилларини экспорт қилган.
Юк автомобиллари экспорти 2020-йил билан солиштирилганда 7 тага ошган.
Ўзбекистон “оғир” автоларини асосан Қозоғистонга сотган:
Қозоғистон — 569 та
Қирғиз Республикаси — 86 та
Сингапур — 71 та
Афғонистон — 29 та
Тожикистон — 10 та
Озарбайжон — 8 та