«Ўзбекистон темир йўллари» аҳолига ичимлик суви етказиб беради

«Ўзбекистон темир йўллари» аҳолига ичимлик суви етказиб беради

Бу махсус техникаларнинг ҳар бири бир вақтнинг ўзида ўртача 25 тонна сувни аҳолига етказиб бериш имкониятига эга, дея хабар беради Sof.uz.

Хабарга кўра, бир кунда мазкур автотранспорт тури орқали 400 тоннадан ортиқ ичимлик суви ўз манзилига етказиб берилмоқда. Автоцистерналар «UzGPS» хизмати ва бир қатор замонавий технологик қурилмалар билан жиҳозлан.

Бундан ташқари, хар бир автоцистерна замонавий кузатув ва алоқа воситалари билан жиҳозланган. Жумладан, «Миллий ахборот тизими»ни ривожлантириш дастури асосида BePRO дастурчилар маркази ва «Узбектелеком» АК ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ҳаракатланувчи объектларни спутникдан кузатиш тизимидир.

«Ушбу ишланма 100% миллий маҳсулот бўлиб, давлат томонидан белгиланган стандартларга жавоб беради ва сертификат ҳамда мутасадди экспертларнинг хулосаларига эга», дейилади хабарда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.