“Ўзбекистон темир йўллари” байрам муносабати билан чипталарга чегирмалар эълон қилди

“Ўзбекистон темир йўллари” байрам муносабати билан чипталарга чегирмалар эълон қилди

"Ўзбекистон темир йўллари" аксиядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги "2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-35-сонли Фармонига мувофиқ мамлакатимизда ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифидан киритилган чегирмалар ҳақида эълон қилади. 

Юқоридаги Фармонга мувофиқ, 2021 йилнинг 31 декабр - 2022 йил 4 январ, 2022 йил 21-23 март ва 2022 йил 1-2 сентябр кунларида қуйидаги байрам чегирмалар мавжуд:

- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%; 

 - Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%; 

 -  Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;  

- Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чиптанинг тариф қисмидан – 15%; 

- "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан - 10%.

ИЗОҲ: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!