Ўзбекистон ва Туркманистон магистралларини автомобиль ва темир йўл кўприклари боғлайди

Ўзбекистон ва Туркманистон магистралларини автомобиль ва темир йўл кўприклари боғлайди

2017 йил бошида Амударё орқали автомобиль ва темир йўл кўприклари ўтказилиб, улар Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт магистралларини ўзаро боғлайди. Бу ҳақда «Газета.uz»га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Ашхободда БМТ шафелигида ўтаётган барқарор транспорт бўйича биринчи глобал конференция чоғида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бу борада баёнот берди.

Туркманистон раҳбарининг таъкидлашича, янги кўприклар минтақадаги энг йирик шу турдаги иншоотлар бўлиб, икки томонлама транспорт оқими ҳаракатини сезиларли даражада тезлаштиради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.