Ўзбекистонда БЕЛАЗларни таъмирлаш бўйича сервис маркази очилади

Ўзбекистонда БЕЛАЗларни таъмирлаш бўйича сервис маркази очилади

2016 йилда Ўзбекистонда БЕЛАЗларни таъмирлаш бўйича сервис маркази иш бошлайди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги Белорусь автозаводи делегацияси вакили маълумотига асосланиб хабар қилди.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, ўтган 2015 йилнинг ёзида БЕЛАЗнинг расмий дилери сифатида рўйхатдан ўтган «Дизель Комплект» сервис маркази ҳисобланади. Бунинг учун компания Белорусь ишлаб чиқарувчисининг махсус сертификатини қўлга киритди. Айни пайтда эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва бевосита “далада” карьера техникасини таъмирлаш учун чақирув бўйича юбориладиган мобиль бригадаларни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекистонда бизнинг кўплаб самосвалларимиздан фойдаланилмоқда. Улар ўзининг фойдаланиш муддатига эга ва алоҳида узеллари ва двигатель қисмлари ишдан чиқиши мумкин. энди эса янги сервис маркази бу ерда кенг миқёсда техникаларни таъмирлаш ишларини олиб бориш имконини беради. Бир томондан, техникаларнинг фойдаланиш муддатларини узайтирса, бошқа томондан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширади”, — дея қайд этди машинасозлик холдинги вакили.

Маълумотларга кўра, бир йилда Ўзбекистон турли модификациядаги 30та БЕЛАЗ харид қилади. 2012 йилда эса энг йирик миқдордаги харид амалга оширилган. Шу йили 90 дона карьера техникаси сотиб олинган. Асосан 55 дан 130 тоннагача юк кўтара оладиган самосваллар сотиб олинган. Бу каби йирик машиналар Навоий ва Ангрен тоғ-металлургия комбинатлари, “Ўзбеккўмир”, шунингдек, цемент заводлари ва бошқа муассасалар учун харид қилинади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!