Ўзбекистонда «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси жорий этилди

Ўзбекистонда «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси жорий этилди

2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистонда «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси жорий этилади. Бу ҳақда Darakchi.uz Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиевга асосланиб хабар қилди.

Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган қарорга асосан мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 мартдан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган янги таҳрирдаги «Йўл ҳаракати қоидалари» асосида жорий этилди.

Хабарда келтирилишича, ҳозирда бу янгилик он-лайн тизимида фаолият юритаяпти. Шунингдек, бунда асосий мақсад ҳаракат иштирокчиларини жазолаш йўли билан эмас, балки уларни огоҳлантириш, қоидаларга амал қилишга чақириш йўли билан қоидабузарликларга қарши курашиш экани таъкидлаб ўтилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.