Ўзбекистонда ҳар бир автомобилда махсус нимча бўлиши шартлиги белгиланди

Ўзбекистонда ҳар бир автомобилда махсус нимча бўлиши шартлиги белгиланди

2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистонда ҳар бир ҳайдовчига ўз автомобилида нур қайтарувчи махсус нимча бўлиши шарт қилиб қўйилди. Бу ҳақда Darakchi.uz Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиевга асосланиб хабар қилди.

2015 йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган қарорга асосан мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган янги таҳрирдаги «Йўл ҳаракати қоидалари» амалга киритилади.

Унга кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида бир қатор янгиликлар жорий этилди. Янги қоидаларда тунгги вақтларда ҳайдовчиларга нур қайтарувчи махсус нимчаларни кийиб олиш мажбурияти юклатилди.

Эндиликда ҳар бир транспорт воситасида тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганни билдирувчи белги билан биргаликда нур қайтарувчи махсус нимчалар ҳам бўлиши шарт.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!