Ўзбекнефтгаз: фуқароларга 200 литрдан бензин тарқатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон

Ўзбекнефтгаз: фуқароларга 200 литрдан бензин тарқатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ижтимоий тармоқларда фуқароларга бензин тарқатилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. 

Ижтимоий тармоқлар ва баъзи мессенжерларда компаниянинг 25 йиллиги муносабати билан барчага 200 литрдан АИ-95 маркали бензин берилади, мазмунида хабарлар пайдо бўлди. Хабарда махсус купонга ҳавола кўрсатилган бўлиб, унда олти саволга жавоб бериш ва дўстлар билан бўлишиш таклиф этилган. 

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ушбу хабарларни рад этади ва фуқароларни тарқатилаётган турли маълумотларга ишонмасликка чақиради. Компания фаолиятига оид барча тасдиқланган маълумотлар расмий сайт www.ung.uzда эълон қилиб борилади, дейилади хабарда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#бензин

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.