Porsche, Mercedes ва Bugatti яхталарида сузамиз

Porsche, Mercedes ва Bugatti яхталарида сузамиз

Mercedes-Benz яхтасида сузишни истармидингиз? Rolls-Royce кемачасида-чи? Борингки, Lancia яхтаси ҳам зарар қилмасди. Аммо, афсус, автомобилсозлар яхта ишлаб чиқармайди-да… деманг. Улар ҳам кемачалар чиқаради.

Аслида анча-мунча автокомпаниялар ўз бренди учун яхта буюртма қилади ҳамда ундан турли тантанаю томоша мақсадларида фойдаланади. Бордию, бирорта бренд яхта тайёрлашга рағбат билдирмаса, ўзига хос яхта лойиҳасини тузиб компанияга таклиф этадиган дизайнер ҳам топилади.

Келинг, автомобилар тўғрисида хабар тарқатишга ихтисослашган сайтимизда бугун таниқли автобрендларнинг яхталари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Rolls-Royce 450EX. Стефан Монро исмли дизайнер тайёрлаган концептуал қайиқ узунлиги 14,5 метр. Олти ўриндиқли кокпити бор, аммо ички каюталари йўқ. Аниқроғи, худди автомобилга ўхшатиб ясалган.

yaxta 1

yaxta 2

Mercedes-Benz Granturismo. Бу концепт Mercedes-Benz Style ва Silver Arrows Marine ҳамкорлиги лойиҳасидир. Йирик ўлчамда ва озроқ серияда ишлаб чиқарилиши эълон қилинган, ҳаттоки, расмий баёнотгача билдирилган. Аммо лойиҳа лойиҳалигича қолиб кетди.

yaxta 3

yaxta 4

Lancia Powerboat. “Мерседес”дан фарқли бу яхта ҳақиқатда мавжуддир. Lancia пулнинг бетига қарамасдан таниқли дизайнер ва яхтасозларни жалб қилиб яккаю ягона Lancia Powerboat яхтасини ясаттирган. Узунлиги 13,1 метрли яхтани 1120 от кучига эга бўлган иккита FPT N67−560 двигатели ҳаракатга келтиради. Соатига юз км тезликда суза олади.

yaxta 5

yaxta 6

Jaguar Concept Speedboat. Бошқаларидан анча ихчамроқ, узунлиги бор-йўғи 6,1 м. Яхта услуб жиҳатдан Jaguar D-Type ва Jaguar XF русумларига монанд ишланган. Уни тайёрлашда “Ягуар”нинг дизайн бўлими меҳнат қилган.

yaxta 7

yaxta 8

Bugatti Veyron Sang Bleu Speedboat. Bugatti бўлсин-у, яхтаси бўлмасинми? Аммо бу ҳақиқий яхта эмас, рассомнинг ижод маҳсули. Рассом Bugatti Veyron қиёфасини кўз олдига келтириб тасвирни ишлаган. Ҳатто бу қайиққа суперкарнинг асл двигателини ўрнатиш ҳам мумкин. Ана шунақа.

yaxta 9

yaxta 10

Porsche Design Fearless 28. “Порше” қайиғи ҳам Lanciaники каби ҳақиқийдир. Аммо унинг мотори “деҳқончилик” эмас, Dodge Viperнинг 550 от кучига эга ўн цилиндрли двигатели ўрнатилган. Чунки яхтани “порше”чилар эмас, Fearless яхтасозлик ширкати тайёрлаган.

yaxta 11

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"