“Порше”дан автопилот кутманг

“Порше”дан автопилот кутманг

Porsche компанияси батамом автоном автомобиль ишлаб чиқариш режаси йўқлигини билдирди. Бу ҳақда Британиянинг Autocar нашри ёзмоқда.

Маълум бўлишича, ҳайдовчининг аҳамиятини пасайтирадиган автопилот тизими Porsche маркасининг идеологиясига тўғри келмайди. Ҳайдовчини машина бошқариш роҳатидан маҳрум этиш керак эмас.

“Сиз Porsche сотиб олгач, уни ўзингиз бошқаришни истайсиз. Биз тўлақонли автопилот ишламаймиз”, деди Porsche раҳбари Оливер Блуме. Аммо Блуме автоматлаштирилган бошқарув тизими йўл тиқинларида ёки автотураргоҳга жойлаш вақтида жуда фойдалилигини эътироф қилди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"