Қайси давлатда қанча автомобиль бор?

Қайси давлатда қанча автомобиль бор?

“Автостат” агентлигининг хабарига кўра 2016 йилнинг 1 июл ҳолати бўйича Россияда 49,11 млн автомобиль техникаси қайддан ўтказилган. Уларнинг 84 фоизи енгил автомобиллардир.

Россия Федерациясининг аҳолиси 146,5 млнлигини ҳисобга олсак, ҳар минг россияликка 285 автомобиль тўғри келади. Бу кўрсаткич сўнгги йилларда ўсаётган бўлса-да, дунё миқёсида катта деб бўлмайди.

Чунки АҚШда ҳар минг фуқарога 800тача автомобиль тўғри келади. Япония, Франция ва Германияда эса минг аҳолига 500-600 автомобиль тўғри келади.

Россиялик эксперт бу ҳолни шарҳлар экан, автомобиллаштириш жараёни АҚШда 30-йилларда, Европада эса Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланганини эслатади ва Россияда сўнгги 20 йилда бошланганини қўшимча қилади.

Эслатиб ўтамиз: аҳолиси энг кўп автомобиль билан таъминланган давлатлар ўнлигида Сан Марино, Монако, АҚШ, Лихтенштейн, Исландия, Люксембург, Австралия, Янги Зеландия, Малта ва Италия бор (2014 йил маълумотлари асосида).

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"