Ravon Gentra Россиянинг энг харидоргир седанлари сафида
Январь ойи натижаларига кўра, Ravon Gentra Россияда энг бозори чаққон седанлар ўнлигига кирди. Ўтган муддатда 957 машина сотилган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичдан 1 фоизга кам демакдир.
Дилерлик марказларида Gentra седани 439000 рубль нархда сотилмоқда. Gentra`га 1,5 литрли 107 от кучига эга мотор ўрнатилган. Механик ва автомат узатмалар қутиси бор.
Ҳозирги вақтда Ravon мутахассислари Gentra`га янги қиёфа бериш (рестайлинг) устида ишлашяпти. У 2016 йилнинг иккинчи ярмида намойиш этилади. Мартда эса R2 хэтчбеки тақдим этилади.