Рено Москвич маркасини тиклай оладими?

Рено Москвич маркасини тиклай оладими?

Компаниянинг “Рено Россия” бўлими Роспатент ташкилотига саккиз ариза бергач, Москвич брендини қайта тиклаш режаси аён бўлди. Аризада АЗЛК ва Москвич АЖ турли даврларда ўз автомобилларида ишлатган товар маркалари ҳақида сўз боради. Аризалар, ҳозирча,  патентлаш идорасининг базасида турибди, ҳуқуқий ҳимоя олиш учун регистрациядан ўтиш талаб этилади.

Қизиғи шундаки, Renault бу брендларнинг Москвичдан келиб чиққанини кўрсатиб ўтмаган. Ҳужжат бўйича Москвич АЗЛКга жуда ўхшаса ҳам бутунлай янги маркадир. Ундан ҳам қизиғи, Москвич брендининг бир қисми бугун Volkswagen компаниясига тегишли саналади. Volkswagen 2009 йилдан бери Алеко номининг эгасидир (бу белги 1988 йилда Москвичда бўлган). Volkswagen 2000 йилларда банкрот заводдан воситачи фирма орқали сотиб олган.

Volkswagen ва Renault компаниялари Москвич атрибутлари учун тортишиш эҳтимоли кам, улар бу бренд остида бирорта тайёр маҳсулот ишлаб чиқаргани йўқ. Россия Фуқаролик кодексига кўра камида уч йил кетма-кет савдо белгисини сақлаб турса, муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Volkswagen яқинда совет брендига ҳуқуқи муддатини узайтирди, аммо бирор маҳсулот ишлаб чиқариш сингари режаларини билдиргани йўқ. Renault ҳам мақсадини ошкор қилмади, аммо мутахассислар Францияга узатилган Москвич бренди янги “тойчоқ”лар дунёга келтириши имконияти катта, деб баҳолашмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Москвич

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"