Республикада енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Республикада енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Давлат статистика қўмитаси январь-июль ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди, деб ёзмоқда kun.uz.

Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 11,8 фоизга ошган. 2017 йилнинг шу даврида 79441 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда - 94371.

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш эса 8,1 фоизга камайди. 2017 йилда - 2350 дона, 2018 йилда - 1923.

Автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди - 6,3 фоиз (2017 йилда 477 дона, 2018 йилда 303 дона).

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш 11,8 фоизга ошди. 2017 йилда 59395 дона двигатель чиқарилган бўлса, 2018 йилда - 70534.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.