Россия компанияси Ўзбекистонда метро қуришни бошлаши мумкин

Россия компанияси Ўзбекистонда метро қуришни бошлаши мумкин

Тошкентдаги метро қурилишида иштирок этиш учун Қозон шаҳрининг «Казметстрой» компанияси ариза топширди. Бу ҳақда компания бош директори Марат Раҳимов маълум қилган, деб ёзади Kun.uz.

Ўзбекистон пойтахтида метрополитен узунлигини 160 километрга қадар кўпайтириш режалаштирилган, улар учун 20 дан ортиқ янги бекат ва битта метрополитен тармоғи қурилади. Биринчи 10 бекат 2030 йилга қадар якунланади.

Таъкидланишича, метро ер устида бўлади, туннеллар узунлиги 22 километрни ташкил этади. Умуман олганда, Тошкент метросининг узунлиги 160 километргача ошади, ҳозирда пойтахт метрополитени 36,2 километрга тенг ва 29 та бекатга эга.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени 1977 йилда очилган ва Марказий Осиёдаги биринчи метрога айланган. Пойтахт метрополитени уч тармоқдан иборат бўлиб, унинг йўловчи ташиш ҳажми кунига 168 минг кишини ташкил этади. Тошкент метрополитени фақат ер ости бекатларидан иборат.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Метро

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.