Россияда янги йўл белгилари ишлаб чиқиляпти

Россияда янги йўл белгилари ишлаб чиқиляпти

2018 йилга бориб Россия йўлларига ҳайдовчисиз автомобилларга оид йўл белгилари ўрнатилиши мумкин.

Россиянинг бир қанча машинасоз корхоналари ҳайдовчисиз автомобиль яратишга енг шимарган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси эса автоном машиналар учун меъёрий-ҳуқуқий асослар устида ишламоқда. Дизайн-студияларнинг бири Cognitive Technologies дастурчи компаниясининг буюртмасига биноан уч турдаги йўл белгисини тақдим этди.

“Коммерсант” нашри изоҳлашига кўра, ушбу белгилар “Диққат, йўл қисмида ҳайдовчисиз транспорт воситаси”, “Ҳайдовчисиз транспорт қатновчи йўл қисми бошланиши”, ” Ҳайдовчисиз транспорт қатновчи йўл қисми тугаши” маъносини англатади. Бу белгиларга 2018 йилда автоном машиналар синови бошланганда эҳтиёж туғилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"